"Тоттенхэм" Эриксеннинг маошини 2,5 баробарга оширмоқчи

Аммо у жамоадан кетмоқчи.
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби раҳбарияти даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксенни жамоада олиб қолмоқчи. Daily Mail нашрининг хабар беришича "шпорлар" бунинг учун унга янги шартнома таклиф қилишмоқчи.
Аниқроғи, лондонликлар 27 ёшли футболчининг ҳафталик маошини 80 минг евродан 250 минг еврогача оширишмоқчи. Бироқ, ушбу келишув амалга ошмаслиги мумкин. Боиси Эриксен жамоадан кетишни хоҳламоқда.
Унга эса "Реал", МЮ, "Атлетико", "Интер", "Милан" ва "Ювентус" каби гранд клублардан жиддий қизиқишлар мавжуд.
Маълумот учун, "Тоттенхэм" Эриксенни 2013 йил 13,5 млн еврога "Аякс"дан сотиб олган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

13.08.2019, 18:11 17 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш