Россия премьер-лигаси яна бир юлдуз футболчи билан бойиши мумкин

У яна Европага қайтиши мумкин.
Москванинг ЦСКА клуби ўзининг ҳужум чизиғини Бразилиянинг "Фламенго" клуби форварди Габриэль Барбоза (Габигол) билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Mercato365 нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага қараганда армиячилар 22 ёшли бразилиялик футболчини 15-20 млн евро эвазига сотиб олишга тайёр.
Таъкидлаш керакки, Бразилия терма жамоаси собиқ футболчисига "Севилья", "Вильярреал" ва "Ницца" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.
Маълумот учун, Барбоза “Фламенго” сафида ижарада тўп сурмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи “Интер”га тегишли. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 13 млн еврога баҳоланмоқда.

13.08.2019, 14:16 46 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш