"Милан" "Реал" кўзлаётган футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи

У икки грандни қизиқтириб қўйди.
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” 24 ёшли португалиялик футболчи учун яна бир даъвогар ҳисобланган “Реал” Мадрид клуби билан рақобатлашишга тайёр. Бироқ, улар ушбу трансферни амалга оширишдан олдин испаниялик ҳужумчи Сусони сотиб юборишлари керак.
Берилган маълумотларга қараганда “Милан” Фернандешнинг трансферига ўзининг португалиялик ҳужумчиси Андре Силвани ҳам қўшишга тайёр.

13.08.2019, 13:46 65 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш