«Бир неча ҳафта» — Клопп Алиссоннинг қачон сафга қайтиши ҳақида гапирди

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 1-турида жароҳат олган жамоанинг асосий дарвозабони Алиссон Бекер қачон сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида саволга жавоб қайтарди.
 
Унинг айтишича, дарвозабон бир неча ҳафтага сафдан чиққан.
«Бу борада ишлар яхши эмас. Бу жиддийроқ жароҳатга ўхшайди. Унинг қачон қайтишини аниқ айта олмайман, лекин бу чоршанба (шу куни «Ливерпуль» УЕФА суперкубоги ўйинида «Челси» билан ўйнайди) куни содир бўлмаслиги аниқ. Бу учун бироз вақт керак, балки бир неча ҳафтадир.
Мен баъзи қоғозларни кўрдим ва у ерда олти ҳафта деган рақамлар бор эди. Алиссон бу каби жароҳатлар олмаган, шу боис унинг тикланишини кутишимиз керак», — дейди Клопп.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz  

13.08.2019, 06:45 71 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш