Кириченко: «Шомуродов Россия чемпионати тўпурарига айланса, бундан ҳайрон бўлмайман»

«Ростов» клуби собиқ бош мураббийи Дмитрий Кириченко ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.


«У жамоага келган пайтида ҳали ёш эди. Мослашиш учун унга вақт керак эди. Бунгача у фаолият оли борган Ўзбекистон чемпионатида бошқача футбол ўйналади — нисбатан секин ва кучга асосланмаган. У характерга эга экани, футболга тўғри ёндашаётгани кўриниб турарди. У берилган барча маслаҳатлар ва насиҳатларни ўзига олди. Бундан ташқари, жисмоний ҳолати ва интилувчанлиги уни «Ростов»нинг асосий таркиб футболчисига айлантирди. Унинг учун хурсандман. У Россия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланса, бундан ҳайрон бўлмайман», — деди Кириченко Sportbox сайтига берган интервьюсида.

Шомуродов 2017 йилнинг ёзида «Ростов» футбочлисига айланган эди. У Россия премьер-лигасининг ушбу мавсумида 5та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва битта голга узатма берди.
Манба: championat.com

13.08.2019, 06:24 319 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш