Қуръа кимга қандай келди? (Азмиддин Абдувохидов блоги)

Мана кўплаб футбол мухлислари интиқиб кутаётган катта турнир бошланиш арафасида. Бундан бир неча кун муқаддам «Eчл» га қуръа ташланди ва ундаги бахтли 32 жамоа ўз рақибларини билиб олишди. Шу сабабли бугунги мақоламизни тўла тўкис ушбу мавзуга бағишладик.
Ака-укалар тўқнашуви энди «Eчл» да.
А-гурухи: «ПСЖ», «Арсенал», «Базел», «Лудогоретс».
Илк гурухда Франция, Англия, Шветсария ва Болгария клублари жам бўлишди. Бир қарашда оддий гурухдек. Бироқ, қизиқарли жихати шундаки, бу гурух учрашувларида «Евро-2016» мусобақасида қарама қарши тўқнаш келган туғишган ака-ука Жакалар яна бир бирларига қарши майдонга чиқишади. Катта Жака «Базел» клуби номидан тўп сурса, Гранит «Арсенал» учун майдонда тер тўкади. Бу гурухда «Псж» клуби фаваритдек кўринмоқда, лекин «Лудогоретс» ҳам анойилардан эмаслигини ўтган йили исботлади. Бир сўз билан айтганда қизиқарли гурух.

Барчада даража ва имконият деярли бир хил.
Б-гурухи: «Бенфика», «Наполи», «Динамо К», «Бешиктош»
Шахсан мени жуда узоқ ўйлантирган гурух бу Б-гурухи бўлади. Чунки, «Бенфика», «Наполи», «Динамо К», «Бешиктош» бир бирига савия жихатидан жуда яқин жамоалар ҳисобланади. Шу боис гурухдан ким плей-оффга йўл олишини айтиш мушкулроқдек туюлмоқда. Аммо яхшилаб эътибор берсак, бу гурухда «Ювентус» билан сўнгги тургача скудетто учун кураш олиб борган «Наполи», ва кимсан «Порту» дек жамоани чемпионликдан махрум қилган «Бенфика» нинг кейинги босқичга чиқиш учун имконияти бироз юқоридек. Лекин,шуни унутмаслик керакки «Динамо К» клуби ҳам ўз салохиятини ўтган йили аниқ тиниқ қилиб исботлади, «Бешиктош» эса узоқ кутилган Туркия чемпионлигини қўлга киритиб, якунда ушбу гурухдан жой олди. Тоғриси, камина «Фенербахче» мухлиси бўлганим учун «Галатасарой»нинг чемпионлар лигасига йўл ола билмаганидан шодман (Галатасаройликлар хафа бўлишмасин). Аммо хеч ким рад эта олмайдики, сўнгги пайтларда Туркия клубларининг халқаро майдондаги юришлари гурух босқичидаёқ якунига етмоқда.

Қадирдонлар қайта учрашади.
C-гурухи: «Барселона», «Манчестер Сити», «Борусциа М», «Селтик».
Қуръанинг ўзи яна Пеп Гвардиолани «Барселона» билан юзлаштирди. Бироқ, Пепнинг ҳам қадирдон жамоаси билан шахсий хисоб китоби борлигини инобатга олсак, бу йилги мусобақа гурух босқичининг энг муҳим ўйини «Барселона» ва «Манчестер Сити» ўртасида кечади. Бошқа жамоаларга хурмат сақлаган холда айта оламизки, «Борусциа М» ва «Селтик» жамоалари хозирги пайтда юқоридаги гурух етакчиларига ортиқча бош оғриғи бўла олишмайди. Тахминимизча, «Борусциа М» ҳамда «Селтик» «Европа лигаси» турнирига йўлланма берадиган 3 ўрин учун кураш олиб боришади. Тағин билмадик, буни футбол дейдилар.

Ўлим гурухи.
Д-гурухи: «Бавария», «Атлетико», «Псв», «Ростов».
Чиндан ҳам «Бавария», «Атлетико», «Псв», «Ростов» клублари ўрин эгаллаган Д-гурухи «ўлим гурухи» дея эътироф этилмоқда. Кўпгина мухлислар сингари менга ҳам Симионе-Анчелоти тўқнашувини кўриш қизиқ туюлмоқда. Сабаби, бирининг жамоаси химояда мустаҳкам ўйнаб, кучли прессинг орқали ўз омадини қарши хужумдан изласа, бошқасининг клуби хужум қилишни севадиган, Илк дақиқаларданоқ хужумга зўр бериб, иложи борича катта фарқ эвазига рақибдан устун келишни хохлайдиган мураббийлардир. Айнан шу икки жамоага қарши Қурбон Бердиев ўргатиб кетган услубда тўп сурадиган «Ростов» нинг ўйинлари ҳам қизиқ ўтиши кутилмоқда. Қолаверса, Голландия чемпиони- «Псв» ҳам гурухда қолиб кетмаслик учун жон жахди билан курашади.

БМТ ва «Сска».
Э-гурухи: «Баер», «Монако», «Тоттенхем», «Сска».

02.09.2016, 00:52 1010 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш