Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин !!!

Бугун 1 сентябр, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик куни. Шу фурсатдан фойдаланиб, сайтимизнинг барча аъзоларини ва бутун ўзбек аҳлини истиқлолимизнинг 25 йиллиги билан муборакбод этамиз! Осмонимиз доим мусаффо юртимиз тинч бўлсин❗️
Бугун байрам устга байрам, яъни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Россияда бўлиб ўтайдиган жахон чемпионати учинчи саралаш босқичида ўз майдонимизда Сурияни қабул қилади. Умид қиламизки, Бабаян жаноблари таъкидлаганларидек, терма жамоамиз мустақиллиикгимизнинг 25 йиллиги арафасида бизга ажойиб ғалабани тортиқ этишади!
Бизнинг ватанимиз шу 25 йил ичида сезиларли даражада ўзгариб, ҳар бир жабхада устун келмоқда. БизЎЗБEКИСТОН фарзандлари эканлигимиздан фахраланмиз!
СEН ГЎЗАЛ ДИЁРСАН, СEН ГЎЗАЛ МАСКАН,
СEНИ БУТУН ДУНЁ ОЛМОҚДАДИР ТАН
ҚАБУЛ ЭТ БИР ЭРКА БОЛАНГ ҚУТЛОВИН
ЙИГИРМА БEШ ЁШИНГ МУБОРАК ВАТАН
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ЮРТДОШЛАР

Аҳад Назаров

Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин !!!

01.09.2016, 09:54 1322 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш