"Интер" Лукакуни сотиб олишга яқин турибди

Миланнинг "Интер" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукакуни сотиб олишга яқин турибди.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, "нерадзуррилар" 26 ёшли форвард учун "қизил иблислар"га 65 млн евро ва яна 12 млн евро бонус беришга тайёрлар.
Маълумот учун, АПЛда трансфер ойнаси 8 август куни ёпилади.

07.08.2019, 23:21 335 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш