Гаттузо Хитой клубидан таклиф олди

«Милан»нинг собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.
 
Sportitalia хабарига кўра, мутахассис «Шанхай Шэнхуа» клубидан таклиф олган. 
Гаттузо фаолиятида «Сьон» (Швейцария), ОФИ (Греция), Италиянинг «Палермо» ва «Пиза» клубларини ҳам бошқарган. Аммо кўзга кўринарли натижаларга эриша олмаган.
Хитой Суперлигасининг 19 туридан сўнг, «Шанхай Шэнхуа» 12-ўринни эгаллаб, қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида турибди. Яқинда клуб «Рома» ҳужумчиси Стефан Эл-Шааравини 20 миллион еврога харид қилган эди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia 

26.07.2019, 20:14 390 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш