Расман! "Атлетико" "Бенфика" ҳужумчиси билан шартнома имзолади

У энди Мадридда ўйнайди
 
Лиссабоннинг "Бенфика" клуби форварди Иван Шапоньич "Атлетико"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Бироқ, ҳозирча 21 ёшли сербиялик футболчининг трансфер нархи ошкор этилмаяпти. Унинг ўзи эса янги жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Шапоньич асли “Партизан” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Бенфика” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Бироқ, у лиссабонликлар сафида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади. Португалия гранди уни "Зюльте-Варегема" клубига ижарага бериб юборишган эди.

11.07.2019, 23:36 42 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш