«Ливерпуль» Коутиньони қайтармоқчи

«Ливерпуль» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо атрофидаги вазиятни кузатмоқда.
 
Mundo Deportivo хабарига кўра, мерсисайдликлар собиқ футболчисини орқага қайтариши мумкин.
Коутиньо 2018 йил январь ойида «Ливерпуль»ни тарк этиб, 120 миллион евро эвазига «Барселона»га ўтган эди. Айни пайтда унинг хизматига «ПСЖ» клуби ҳам қизиқмоқда.
«Барселона» Коутиньо трансфери учун камида 100 миллион евро сўрамоқда. Футболчи эса 12 миллион евролик маошини сақлаб қолмоқчи. 
Аввалроқ, «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари Коутиньо хизматига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ улар клуб ва футболчининг молиявий талабини бажаришга қодир эмас.
Ўтган мавсумда футболчи «Барселона» таркибида барча мусобақаларда 53та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

11.07.2019, 21:22 151 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш