Златан Ибрагимович – МЛСда 2019 йилнинг энг яхши ўйинчиси

“Лос-Анжелес Гэлакси” клубининг ҳужумчиси Златан Ибрагимович МЛСда 2019 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.


37 ёшли футболчи бу борада Уэйн Руни («Ди Си Юнайтед»), Жозеф Мартинес («Атланта Юнайтед») ва Аарон Лонг («Нью-Йорк Ред Буллс») каби футболчиларни ортда қолдирди.

Шу тариқа, “Гэлакси” клуби футболчилари мазкур совринга тўққизинчи бор эга чиқишди. Аввалроқ бу совринни беш марта Лэндон Донован (2006, 2007, 2009, 2010, 2011), икки бор – Дэвид Бекхэм (2008, 2012), шунингдек Робби Кин (2015) қўлга киритишганди.

Бундан ташқари, Давид Вилья (2017), Себастьян Жовинко (2016), Тим Кэйхилл (2014), Тьерри Анри (2013) каби футболчилар ҳам МЛСда йил ўйинчиси номига лойиқ кўрилишган.

Ўтган йили бу совринни Неманя Николич («Чикаго Файр») қўлга киритганди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

11.07.2019, 19:52 48 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш