"МЮ" яна бир йирик трансферга тайёрланмоқда

«Лацио» яримҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин, деб хабар берди Sky Sports.
«Қизил иблислар» 24 ёшли футболчини анча вақтдан буён кузатиб келаётганди. Трансфер юзасидан музокаралар бошланиб бўлган.
Маълум бўлишича, «МЮ» 72 млн фунт (80 млн евро атрофида) тўлашга тайёрлигини билдирган, аммо таклиф рад этилиши эҳтимоли юқори. Боиси «Лацио» президенти Клаудио Лотито сербиялик хавбек учун 90 млн фунт (100 млн евро атрофида) нарх белгилаган.
Аввалроқ Милинкович-Савичга «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдирган, аммо сўралаётган маблағ парижликларга қимматлик қилган.
Маълумот учун, Сергей 2018/19 мавсумида Рим клубининг 41та ўйинида майдонга тушиб, 10та голда (7+3) бевосита қатнашган.

11.07.2019, 18:14 148 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш