"Реал" супер трансфердан бутунлай воз кечди

«Реал» «ПСЖ»дан ҳужумчи Неймарни сотиб олишга ортиқ қизиқиш билдирмаяпти, деб хабар берди AS.
 
Нашрга кўра, «қаймоқранглилар» президенти Флорентино Перес анчадан буён 27 ёшли бразилияликни кўз остига олиб келган, аммо эндиликда у асосий эътиборини Килиан Мбаппега қарата бошлаган.
Мбаппе масаласида кўп нарса у «ПСЖ» билан 2022 йилгача мўлжалланган шартномасини узайтириши ёки узайтирмаслигига боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Неймар собиқ жамоаси «Барселона»га қайтиши кутилмоқда. Душанба куни у «ПСЖ» машғулотларига қўшилиши керак эди, лекин энди белгиланган муддатда жамоа ихтиёрига етиб келмагани учун жарима тўлаши мумкин.
Ўз навбатида каталонияликлар Антуан Гризманн трансфери бўйича ишларни ҳали якунлаб улгуришгани йўқ. 
Аввалроқ «ПСЖ» спорт директори Леонардо «Барселона» Неймар трансферига жиддий қизиқаётганга ўхшамаяпти», деб таъкидлаган эди.
Шу билан бирга, 10-рақам эгаси Барселонага қайтишга шубҳа қилмаётгани, Франция чемпиони эса трансфер ойнаси ёпилиши арафасида унинг нархини 150 млн еврогача тушириши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар бор.

11.07.2019, 17:30 158 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш