"Қўқон-1912" хорижлик футболчини йиғинга таклиф этди. Таркибни эса 2 ўйинчи тарк этди

Чирчиқ йиғини бошланди. Таркибда ўзгаришлар бор
“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари кеча Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтишди. Бугундан эса Чирчиқ шаҳрида ўқув-йиғин машғулотлари бошланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Coca Cola Суперлигасининг 2-давра ўйинларига тайргарликни жамоа Тошкент вилоятида олиб боради. Чирчиқ шаҳрида футболчилар кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишади. Бугун дастлабки машғулотлар бўлиб ўтди. Машғулотларда вақтлироқ таътилга чиққан Мурод Ҳолмуҳаммедов, Шаҳбоз Эркинов, Александр Мерзляков ва қолган барча футболчилари иштирок этишди.
Таркибда айрим ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Жамоани тажрибали футболчи Жасур Ҳасанов ҳамда Беҳруз Саъдиллоев тарк этишди. Бу футболчиларнинг қайси жамоага бориб қўшилишлари яқин кунларда маълум бўлади.
Ўз ўрнида “шунқорлар” йиғинида янги номлар ҳам машғулотларда иштирок этишмоқда. Қўқонлик мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи Отабек Ҳайдаров (Қирғизистоннинг “Нефтчи” жамоасидан), “Пахтакор” жамоасидан ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Собит Синдаров, “Нефтчи” жамоасидан яна бир иқтидорли ёш ҳужумчи Ҳамидилло Абдуҳамидов ҳамда тажрибали ҳимоячи Алишер Саматов жамоанинг бугунги машғулотларида иштирок этишди. Сербиялик ҳимоячи Марко Милич ёзги танаффусдан фойдаланиб ўз юртига учиб кетган эди. Милич яқин кунларда жамоа ихтиёрига етиб келади.
Чирчиқ йиғини икки қисмдан иборат бўлади. Дастлабки йиғин 18 июль кунига қадар давом этиши кўзда тутилган бўлиб, йиғин сўнгида Coca Cola Суперлигаси клубларидан бири билан назорат учрашуви ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” жамоаси 2-давранинг дастлабки учрашувини 26 июль куни Тошкент шаҳрида “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказади.

11.07.2019, 14:26 47 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш