"Локомотив" Остон Ўрунов трансферини расман эълон қилди (видео)

Ёш умидли ярим ҳимоячилардан бири Остон Ўрунов “Локомотив” билан шартнома тузди.
Шу йил 19 ёшни қарши оладиган футболчи бунгача “Навбаҳор”да тўп тепиб келаётганди, бундан буён у “темирйўлчилар” шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Остон Ўрунов кечаги машғулотда жамоа аъзоларига таништирилди ва “Локо” сафида илк машғулотини ўтказди.
Маълумот учун, Остон Ўрунов 2000 йилнинг 19 декабр куни туғилган. 2017-2019 йиллар давомида “Навбаҳор” таркибида ҳаракат қилиб, Ўзбекистон чемпионати доирасида 51 та учрашувда майдонга тушган.

11.07.2019, 11:36 54 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш