Расман! Тьяго Мотта ПСЖни тарк этди

У мураббийлик курсларига бормоқчи.
ПСЖ клуби ўзининг расмий сайтида Тьяго Мотта жамоани тарк этганини расман эълон қилди.
Таъкидлаш лозимки, Мотта 2018 йилдан буён ПСЖ U19 жамоасини бошқариб келаётган эди. Италиялик мутахассис профессионал мураббийлик курсларида таҳсил олиш учун ўз ихтиёрига кўра жамоадан кетган.
Маълумот учун, Мотта 2012-2018 йилларда ПСЖ сафида футболчи сифатида ўйнаган. У шунингдек "Барселона", "Атлетико", "Женоа" ва "Интер" каби жамоаларда тўп сурган. Италия терма жамоасида эса 30та ўйин ўтказиб, 1та гол уришга эришган.

11.07.2019, 10:51 35 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш