Малком яна Францияга қайтиши мумкин

Уни ижарага олишмоқчи.
Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Малком яна Францияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 22 ёшли бразилиялик футболчига "Сент-Этьен" қизиқиш билдирмоқда. Француз клуби уни бир мавсумга ижарага олишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Малком учун Лига 1 бегона эмас. Боиси, у “Барселона”га келгунича “Бордо”да тўп сурган.
Маълумот учун, Малком ўтган мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

08.07.2019, 19:06 217 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш