"Манчестер Сити" Магуайр учун курашни тўхтатмоқчи

Энди унга МЮ ягона харидор бўлиб қолиши мумкин.
"Манчестер Сити" клуби "Лестер" ҳимоячиси Харри Магуайрнинг трансферидан воз кечмоқчи.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” унинг ўрнига “Эспаньол”дан Марио Эрмосони сотиб олишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Магуайр учун шунингдек “Манчестер Юнайтед” ҳам кураш олиб бормоқда. “Тулкилар” эса уни камида 80 млн еврога сотишмоқчи.
Маълумот учун, 24 ёшли Эрмосо ўтган мавсум “Эспаньол” сафида жами 32та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол уришга эришди. Унинг трансфери эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.

27.06.2019, 10:36 52 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш