Рафиньянинг маоши "Валенсия"га қимматлик қилмоқда

Унинг тақдирига ҳали узил-кесил ойдинлик киритилмади.
"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантаранинг "Валенсия"га кутилаётган трансфери барбод бўлиши мумкин.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра клублар аллақачон 15 млн евро эвазига келишиб бўлишган. Бироқ, “кўршапалаклар” 26 ёшли бразилиялик футболчи билан шахсий келишувга эриша олишмаяпти. Айтиш керакки, Рафинья айни дамда каталонияликлар сафида йилига 3 млн евро маош олади. “Валенсия”га эса бу қимматлик қилмоқда.
Маълумот учун, Рафинья “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумнинг асосий қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди ва бор йўғи 8та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

26.06.2019, 20:31 41 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш