Матюиди яна Францияга қайтиши мумкин

У ватанига қайтишга рози бўладими?
Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Блез Матюиди яна Францияга қайтиши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича 32 ёшли футболчига "Монако"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган.
Таъкидлаш керакки, Франция терма жамоаси аъзосининг “кекса синьора” билан амалдаги шартнмоаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.
Маълумот учун, Матюиди ўтган мавсум “Ювентус” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

26.06.2019, 10:56 230 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш