Transfermarkt 2019 йилда нархи арзонлаган футболчилар рейтингини эълон қилди

Филиппе Коутиньо ва Марсело 2019 йил бошидан буён трансфер бозорида нархи максимал даражада арзонлаган футболчилар бўлишди.
 
Бу ҳақда Transfermarkt хабар қилган.
Манбага кўра, «Барселона» яримҳимоячиси 50 млн еврога арзонлаган – унинг трансфер қиймати 140 млн евродан 90 млн еврога тушган.
«Реал» ҳимоячисининг баҳосида эса 45 млн евролик тушиш кузатилган: йил бошида 70 млн евро турадиган футболчи ҳозир 25 млн.га баҳоланмоқда.
Трансфер қийматида энг катта тушиш қайд этилган футболчилар рейтингида кейинги ўринлар Пауло Дибала («Ювентус»), Серхио Бускетс, Иван Ракитич, Самюэль Умтитига (учаласи ҳам «Барселона») тегишли. Уларнинг бозор нархи 25 млн еврога камайган.
Яна 7 нафар футболчининг қийматида эса 20 млн евролик пасайиш кузатилган:  Гарет Бэйл, Тони Кроос, Маро Асенсио (барчаси — «Реал»), Мауро Икарди («Интер»), Жорди Альба («Барселона»), Тома Лемар («Атлетико») и Антуан Гризманн («Атлетико»).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

13.06.2019, 08:51 275 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш