Хуан Мата фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Хуан Мата фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
 
Daily Mail хабарига кўра, 29 ёшли испанияликка «Фенербахче» ва «Галатасарой» клублари даъвогарлик қилмоқда. 
Матанинг «Манчестер Юнайтед» билан имзолаган шартномаси бир неча кунлардан сўнг ниҳоясига етади. Клуб унга яна 1 йиллик меҳнат битимини таклиф қилган.
Аввалроқ, футболчининг хизматига «Барселона», «Ньюкасл» ва «Атлетико» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 
Мата 2014 йилдан бери «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

12.06.2019, 23:07 73 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш