Зидан ва Исконинг уйини ўғри уриб кетди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ва яримҳимоячиси Иско жиноятчилар қурбонига айланишди.
 
El Chiringuito хабарига кўра, ҳар иккаласи ҳам таътилда эканидан фойдаланган ўғрилар уларнинг уйидан қимматбаҳо нарсаларни олиб кетишган. Уларнинг қиймати ҳақида ҳозирча хабар йўқ. Айни пайтда полиция жиноятчиларни изламоқда.
Аввалроқ, Жорди Альба, Карим Бензема ва Жерар Пике ўғрилар қурбонига айланишган эди.
Бу воқеадан кейин Зидан ва Иско уйни қўриқлаш компаниялари хизматидан фойдаланишга қарор қилишган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

12.06.2019, 22:51 108 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш