Расман: "Манчестер Юнайтед" Даниэль Жеймсни таништирди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби вингер Даниэль Жеймсни расман таништирди.
 
"Қизил иблислар" 7 июнь санасида Жеймс трансферини эълон қилишган эди. Бир неча дақиқа олдин эса у билан шартнома имзоланди ва расман таништирилди.
МЮ уэльслик учун "Суонси"га 18 миллион фунт стерлинг тўлайди. Томонлар ўртасидаги шартнома 5 йилга тузилди. Унда келишувни автоматик тарзда яна бир йилга узайтириш банди ҳам бор.
Даниэль Жеймс иштирокида фотосессия ўтказишга ҳам улгурилди.
Манба : manutd.com

12.06.2019, 19:30 250 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш