ЕЧЛ гуруҳ босқичида клублар сонини ошириш таклиф қилинади

Европа клублари УЕФАга мурожаат қилиб, Чемпионлар лигасида иштирокчилар сонини оширишни таклиф қилишмоқда.


Улар 2024 йилдан бошлаб гуруҳ босқичидаги иштирок этадиган клублар сонини 40тага етказилиши мумкин. Бундай ҳолатда 8та гуруҳга 5тадан жамоа жойлаштирилади.  Плей-офф босқичига эса 2тадан клуб йўл олади.

Агар бундай вариант УЕФАни қаноатлантирмаса, клублар иштирокчилар сонини 48тага ошириш таклифини беришмоқчи. Бунда битта гуруҳга 6та жамоа жойлаштирилади.

Бу таклифлар УЕФАнинг 11 сентябрь куни бўладиган саммитида берилади.
Манба: bombardir.ru

12.06.2019, 20:07 189 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш