Погба нега мусулмон бўлганини айтди

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погба нима учун мусулмон бўлганини, унинг эътиқоди нимани англатишини айтди. Бу ҳақда "Daily Mail" ёзмоқда.
 
"Бу менга кўп нарсани тушунишга, хотиржам бўлишга ёрдам беради. Мен мусулмон оилада туғилмаганман.
Ислом — терроризм эмас. Бу жуда чиройли ва инсонга роҳат бағишловчи эътиқод.
Менинг жуда кўп мусулмон дўстларим бор, доим улар билан суҳбатлашиб турамиз. Улардан бир нечта саволларимга жавоб топдим. Улар билан бирга ибодат қилдим ва ўзим учун янги оламни кашф этдим, мусулмон бўлдим", — деди Погба.
Манба: soccernews.ru

11.06.2019, 15:45 302 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш