ПФЛ яна бир Про-Лига клубига техник мағлубият ёзди

11-12 июнь кунлари B Про-лига иштирокчи жамоалари 10-тур доирасидан ўрин олган баҳсларни ўтказишади.
 
Жамоалар ҳозирга келиб қадар 9 тадан учрашувлар ўтказиб улгуришган бўлса-да, ПФЛ олдидаги мажбуриятларини ҳамон тўла бажармай келаётган клублар ҳам йўқ эмас.
Жумладан, “Иттифоқ Навоий” клуби ҳалигача бадал пулини тўлаб улгургани йўқ.
Профессионал футбол лигаси Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси юқоридаги клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клуб томонидан зарур ҳаракат амалга оширилмади. 
Шу сабабдан бугунги B Про-лига 10-тури доирасидаги “Иттифоқ Навоий” – “Орол” ўйинда Навоий клубига техник мағлубият ёзилади. 
Манба: PFL

11.06.2019, 13:47 85 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш