«Нефтчи» бош мураббийи ва «Навбаҳор» футболчиси учтадан ўйинга четлатилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
 
ПФЛ хабарига кўра, йиғилишда бир қатор футболчиларга нисбатан турли хил санкциялар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинган.
Лига кубоги
Учрашув: “Насаф” – “Навбаҳор”
Жаримага тортилди: Азиз Ибрагимов (“Навбаҳор”)
Сабаб: Ўйин тўхтатилган вақтда рақиб уйинчининг юзига ургани ва тажовузкор хатти-харакати учун
Қарор: 3 та ўйинга дисквалификация ва 1 миллион сўм жарима
А Про-лига
Учрашув: “Нефтчи” – “Истиқлол”
Жаримага тортилди: Асад Дўрмонов (“Нефтчи” жамоаси бош мураббийи)
Сабаб: Ҳакам шаънига номақбул сўзлар билдиргани учун
Қарор: 3 та ўйинга дисквалификация
B Про-лига
Учрашув: “Иттифоқ-Б” – “Янгиер”
Жаримага тортилди: Асомиддин Маматов (“Иттифоқ-Б”)
Сабаб: Ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани учун
Қарор: 2 та ўйинга дисквалификация
Аёллар чемпионати
Учрашув: “Қизилқум-W” – “Динамо-W”
Жаримага тортилди: Амина Шодиева (“Қизилқум-W”)
Сабаб: Ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани учун
Қарор: 2 та ўйинга дисквалификация
Аёллар чемпионати
Учрашув: “Нефтчи-W” – “Локомотив-W”
Жаримага тортилди: Мухлиса Қосимова (“Нефтчи-W”)
Сабаб: Рақиб футболчиси шаънига ҳақоратли сўзлар билдиргани учун
Қарор: 2 та ўйинга дисквалификация
Аёллар чемпионати
Учрашув: “Нефтчи-W” – “Локомотив-W”
Жаримага тортилди: Дилдора Эргашева (“Локомотив-W”)
Сабаб: Рақиб футболчиси шаънига ҳақоратли сўзлар билдиргани учун
Қарор: 2 та ўйинга дисквалификация
Футзал
Учрашув: “Динамо” – “Насаф”
Жаримага тортилди: Равшан Исматуллаев (“Динамо”)
Сабаб: Ҳакам шаънига номақбул сўзлар билдиргани учун
Қарор: 3 та ўйинга дисквалификация ва 1 миллион сўм жарима

11.06.2019, 13:26 143 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш