«Интер» «Фиорентина» иқтидори учун 40 миллион евро таклиф қилди

«Фиорентина» ҳужумчиси Федерико Кьеза «Интер»га ўтиши мумкин.
Corriere dello Sport хабарига кўра, «нерадзурри» ёзда 21 ёшли иқтидорни қўлга киритишга уриниб кўради.
«Фиорентина» Кьеза трансферини 80 миллион еврога баҳолаган. «Интер» 40 миллион евро ва 2 футболчиси - Янн Карамо билан Зиньо Ванхусденни қўшиб бермоқчи. Айни пайтда Кьеза учун «Ювентус» ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Бу мавсумда Кьеза «Фиорентина» таркибида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урган ва 9та голга ҳаммуаллифлик қилган. У «Фиорентина» клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади.

15.05.2019, 22:22 65 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш