«Барселона» машғулотини Мессининг кўзлари билан кўрсатди

«Барселона» клуби машғулотини ҳужумчи Лионель Мессининг кўзлари билан кўрсатди.
 
Аргентиналик футболчи танасига кичик видеокамера боғлаган ҳолда машғулотда иштирок этди. Футболчилар квадрат услубида тўп тепишди, тўпни назорат қилиш техникасини қўллашди ва дарвоза томон зарбаларни амалга оширишди. Машғулотнинг энг қизиқарли лавҳалари клуб твиттерида эълон қилинди.
Бу мавсумда Месси барча мусобақаларда 48та ўйинда майдонга тушиб, 48та гол урган ва 22та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.05.2019, 22:16 227 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш