Жаҳон чемпионати совриндори Ҳиндистон миллий жамоаси бош мураббийи бўлди

Хорватиялик Игор Штимац Ҳиндистон миллий жамоасига бош мураббий қилиб тайинланди.
 
Ҳиндистон футбол федерацияси 51 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзолади. У 5 июнь куни Кюрасао миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилади.
Штимац мураббийлик фаолияти давомида Хорватиянинг «Загреб» ва «Задар», Эроннинг «Сипоҳан» ва Қатарнинг «Аш-Шахания» клубларини, шунингдек, Хорватия миллий жамоасини бошқарган. 
Штимац футболчилик фаолиятида 1998 йилги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди. 
Ҳиндистон миллий жамоаси ФИФА рейтингида 101-ўринда бормоқда.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.05.2019, 21:58 70 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш