Ла Лигада апрель ойининг энг яхши футболчиси маълум бўлди

“Сельта” ҳужумчиси Яго Аспас Ла Лигада апрель ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. 


Ла Лига расмий сайти маълум қилишича, Аспас ўтказилган сўровномада энг кўп овозга эга бўлган.
31 ёшли ҳужумчи апрель ойида “Сельта” сафида 5та учрашувда майдонга тушган ва 4та гол урган ҳамда 4та голли узатмани амалга оширган. 
Аспас ушбу мукофатни 18 май куни “Райо Валькано” билан ўтказилган учрашув вақтида расман қабул қилиб олади.

Маълумот учун, Аспас жорий мавсумда виголиклар сафида 26та ўйинда майдонга тушди ва 18та гол уришга эришди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.05.2019, 18:06 54 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш