«Андижон» бош мураббий истеъфоси ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди

«Андижон» бош мураббийи Илдар Сакаев истеъфога чиққани ҳақидаги хабар рад этилди. 
 
Tribuna.uz мухбири бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Андижон» клуби матбуот хизмати билан боғланди.
Клуб матбуот хизмати Сакаев истеъфога чиқарилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади.
Маълумот учун, «Андижон» клуби айни дамда 7 очко билан Суперлига турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. Жамоа 8 ўйиндан атиги биттасида ғалаба қозонган. 4 ўйинда дуранг ўйнаб, 3 марта мағлуб бўлган. «Андижон» 16 май куни Суперлига 9-тури доирасида ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, «Андижон» чемпионатдаги ягона ғалабасини Суперлиганинг 5-турида, янгиланган «Соғлом авлод» стадионида «Насаф»га қарши ўйинда нишонлаганди. Ўйиндан кейин вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жамоа футболчиларининг ҳар бирига 10 миллион сўмдан мукофот пули топширган, жамоа футболчиларидан бири Фарҳод Бегмуродовга автомобиль совға қилинганди.
Манба: tribuna.uz

15.05.2019, 14:45 52 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш