Мухлислар Гризманнга: "Атлетико" футболкасида бошқа ўйнамайсан деб умид қиламиз"

Франциялик жамоа бош мураббийи Диего Симеоне ва клуб бош директори Мигель Анхель Хил Марин билан учрашиб, ёзда клубни тарк этмоқчи эканлигини маълум қилди.
 
"Атлетико" футболкасида бошқа ўйнамайсан деб умид қиламиз" - дейилади Frente Atletico гуруҳининг "Твиттер" саҳифасида.Олдинроқ, франциялик форвард "Барселона"га ўтиши мумкинлиги эълон қилинган эди. Эслатиб ўтамиз, Гризманнинг "Атлетико" билан шартномасидаги товон пули 200 млн. евро, аммо 1 июлдан бу маблағ 120 млн. еврога пасаяди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.05.2019, 12:38 192 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш