«Атлетико» Годин ўрнига футболчи сотиб олди

“Порту” ҳимоячиси Фелипе Монтейро ёзги трансферлар вақтида “Атлетико” футболчисига айланади. 
 
UOL’нинг маълумотига қараганда, томонлар 29 ёшли футболчининг трансфери борасида келишувга эришиб бўлган. “Матрасчилар” португалиялик футболчи учун 20 млн евро тўлайди. 
Ушбу трансфер Португалия кубоги финалидан кейин  расман эълон қилинади. Бироқ Монтейро “Атлетико”да тиббий кўрикдан ўтиб бўлди ва 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. 
Маълумот ўрнида, жорий мавсум Монтейро Португалия чемпионатида 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ва 1 та голга ассисентлик қилди.
Манба: UOL

15.05.2019, 12:18 92 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш