«Ливерпуль» ҳужумчи сотиб олмоқчи

“Сельта” ҳужумчиси Макси Гомес фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттириши мумкин.
 
Mirror нашрининг хабарига кўра, “қизиллар” бош мураббийи Юрген Клопп 22 ёшли уругвайлик футболчини Даниэл Старрижга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Гомес 35та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди. Футболчининг трансфер нархи тахминан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Манба: Mirror

15.05.2019, 11:21 85 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш