Пирло: «Ювентус»га Иско ва Почеттино керак»

“Ювентус” собиқ футболчиси Андреа Пирло “кекса синьоралар”ни ким бошқариши кераклигини айтди.
 
“Плчеттино “Юве”га мос мураббий, У кўп йиллардан бери АПЛда ишлаётган замонавий мураббий. Нафақат унинг ўйин услуби замонавий балки ҳамма нарса”, дейди Пирло.
“Ювентус”га ярим ҳимояда нима етишмаяпти? Менимча, Иско. Улар Италия чемпионатида бошқача даражада ўйнашади. Аммо уларга ЕЧЛ керак. Жамоа ярим ҳимояда ишлаши керак. Ўйлашимча Аллегри марказда етарли сифатга эга эмаслигини ҳис қилган.
Биз Роналдуни сотиб олдик, лекин жамоа унга тўпни қандай етказиб беришни тушунмайди. Ярим ҳимоячилар жуда муҳим. Бунинг натижасида ЕЧЛда оҳиригача бориш мумкин”, дейди Пирло.
Манба: Sky Sports

15.05.2019, 11:03 66 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш