«Реал» АПЛ тўпурарига қизиқиб қолди

 
“Арсенал” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини “Реал Мадрид”да давом эттириши мумкин.
 
Diario Gol нашрининг хабарига кўра, "қаймоқранглилар” 29 ёшли футболчи учун 85 миллион евро тўлашга тайёр.
Маълумотларга қараганда, “канонирлар” бош мураббийи Унаи Эмери янги футболчиларни сотиб олиш учун Обамеянгни сотиб юбориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Обамеянг жорий мавсум 22та гол уриб, Салоҳ ва Манелар билан биргаликда АПЛ тўпурарига айланган эди. Бу мавсум “Арсенал” сафида барча мусобақаларда 50та ўйинда 31та гол урди ва 8та голга ассистентлик қилди.
Манба: Diario Gol

15.05.2019, 09:59 123 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш