Маурицио Сарри: «Азарнинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак»

"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа яримҳимоячиси Эден Азарнинг клубдаги келажаги ва мавсум қандай ўтгани тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
"Лестер"га қарши ўйин олдидан Азарда чарчоқ бор эди, шунинг учун у захирада қолди. Уни ўйин тугашига 25 дақиқа қолганда майдонга тушириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик.
Эден 7 мавсумдан буён "Челси"да ўйнаб келяпти, у ҳар бир ўйинда астойдил тўп суради. Унинг қарорини ҳурмат қиладиган пайт келди. Шундай бўлса-да, у клубда қолишига умид қиламан", -дейди Сарри.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.05.2019, 09:35 66 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш