«Қўқон» – «Насаф» ўйини Қаршида бўлади

Жамоамизнинг Coca Cola Суперлиганинг 9-тур доирасидан ўрин олган “Насаф”га қарши бўлиб ўтадиган ўйини икки томоннинг келишувига кўра, Қарши шаҳрида ўтказиладиган бўлди.
 
Маълумки Қўқондаги “Марказий” стадионнинг чими янгиланиши боис стадионимизда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди. Айни пайтга келиб, “Марказий” стадионнинг майдони барчанинг ҳавасини келтирадиган даражага келди. Бироқ, мутахассислар яна бироз сабр қилишни тавсия этишди ва клубимиз раҳбарияти эса мутахассисларнинг фикрларини инобатга олишди. Ҳозир шошма-шошарлик билан ўйин ўтказиб, яна майдон борасидаги муаммоларга дуч келмаслик учун ҳам шундай қарорга келинди.
Айтганча, стадионнинг ёриткичлари ҳам таъмирланди ва замонавий кўринишга келтирилди. Қўшимча ёритгичлар ўрнатилиб , ПФЛ талаб қилаётган ёруғликни таъминлашга эришилди. 
Шунинг учун янги таъмирдан чиқарилган стадионимизда мавсумнинг биринчи ўйинини июнь ойида ўтказадиган бўлдик. Стадионимиздаги дастлабки баҳсда мухлисларимиз “Марказий” стадионнинг янгича ва замонавий кўринишдаги қиёфасидан баҳараманд бўлишади.
Жамоамиз аъзолари “Бунёдкор” билан бўлган баҳсдан кейин Тошкентда навбатдаги учрашувга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Барча Қаршидаги учрашвда мухлисларни хурсанд қилиш йўлида тинимсиз меҳнат қилмоқда. «Насаф» - «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги учрашув 18-май куни Қаршидаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтади.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.05.2019, 05:59 32 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш