«Реал» Премьер-Лиганинг энг яхши тўпурарини кўзламоқда

«Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Реал» клубининг қизиқиш доирасига тушиб қолди.
 
Diario Gol хабарига кўра, мадридликлар 29 ёшли футболчининг трансфери учун 85 миллион евро беришга тайёр. «Қуролсозлар» устози Унаи Эмери габонликни сотиб, янги трансферларга пул ишлаб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Обамеянг Премьер-Лиганинг бу мавсумида 22та гол уриб, Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане билан бирга энг яхши тўпурар бўлди.
Бу мавсумда футболчи «Арсенал» таркибида барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол урган ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.05.2019, 04:41 84 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш