Де Брюйне — Гвардиолага: «Сен муттаҳам мураббийсан»

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне Англия Премьер-Лигаси чемпионлигини нишонлаш вақтида бош мураббий Хосеп Гвардиола устидан ҳазиллашгани маълум бўлди.
 
Де Брюйне Гвардиолани қучоқлаб: «Сен муттаҳам мураббийсан, сен фақат ғалаба қозонасан», — деган. Мураббий эса ҳайрон қолиб: «Нима?», деб жавоб берган.
Бу ҳақдаги видео Movistar+ телеканали твиттерида эълон қилинди. Де Брюйне ва Гвардиола ўртасидаги воқеа 1:35дан бошланади.
Эслатиб ўтамиз,  «Манчестер Сити» АПЛ сўнгги турида «Брайтон энд Хоув Альбион»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, яқин таъқибчиси «Ливерпуль»дан 1 очко ўзиб кетган ҳолда чемпион бўлган эди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.05.2019, 04:18 279 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш