Ляказетт «Барселона» қизиқишига изоҳ берди

«Арсенал» ҳужумчиси Александр Ляказетт «Барселона» клуби томонидан ўзининг хизматига қизиқиш борлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
 
«Бу менга хуш ёқади. Аммо ҳозир «Арсенал» футболчисиман. Келажакда нима юз беришини эса билмайман», - деб 27 ёшли франциялик сўзларини келтирмоқда Goal.
Бу мавсумда Ляказетт «Арсенал» таркибида барча мусобақаларда 48та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урган ва 13та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг «қуролсозлар» билан имзолаган шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган ва трансфер қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

15.05.2019, 03:43 127 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш