«Наполи» президенти: «Роналду «Ювентус»да Аллегрини ўрнини боса олди»

“Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикрларини билдириб ўтди. 
“Криштиану кучли футболчи, у келиши билан мураббийнинг ўрнини боса олди.  Аллегри бу мавсум нима билан шуғулланиши керак? 
Роналду – ҳақиқий мотиватор. У кийиниш хонасида етакчи. У заҳира ўриндиғида ўтирган вақтида мураббийдан кўп кўрсатма беради. 
Мен уни сотиб олишга қурбим етмади. Ота-онам ҳар доим маблағга қараб иш кўришни айтишган”, - дейди Де Лаурентис.
Манба: www.corrieredellosport.it

15.05.2019, 03:35 100 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш