«Манчестер Сити» ЕЧЛдан четлатилади? Клуб расмий баёнот берди

"Манчестер Сити" матбуотда тарқалган клубнинг Европа чемпионлар лигасидан четлатилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.


"Сити" жамоага нисбатан молиявий қоидабузарликка йўл қўйилгани ҳақидаги айбловларни инкор қилди. Аввалроқ "New York Times" нашри "шаҳарликлар" ҳомийлик шартномаларидан олган даромадлари ҳақида нотўғри маълумот тақдим этгани ҳақида хабар тарқатганди.

"Манчестер Сити" УЕФАнинг клубларни молиявий назорат қилиш бўлими билан тўлақонли ҳамкорлик қилишга тайёр. Умид қиламиз, бу ташкилот — мустақил ва шаффоф. "New York Times" тарқатган хабар ёки баъзиларнинг клуб шаънини булғашга уриниши бизни хавотирга солди. 

Молиявий қоидабузарликка йўл қўйилгани ҳақидаги айбловларнинг барчаси ёлғон. УЕФАга тегишли ҳужжатлар тақдим этилган", – дейилади "Ман Сити" эълон қилган баёнотда.
Манба: football.ua

14.05.2019, 23:21 231 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш