«Ливерпуль» футболчилари қанча маош олишади?!

"Ливерпуль" футболчиларининг маоши борасида кўпчиликда ҳар-хил саволлар пайдо бўлаётган еди. Бугун шу мавзуга қисқача тўхталиб ўтамиз!
 
Алиссон Беккер
Бразилиялик дарвозабон учун клуб «Рома»га 62 500 000 евро тўлаган ва ажойиб дарвозабонни қўлга киритган эди. Ҳозирда унинг маоши ҳафтасига 135 000 еврони ташкил этади. Бу йилига 7 000 000 евро дегани!
Тренд Александр Арнолд
Ёш бўлишига қарамасдан клубнинг асосий таркибига киришга муваффақ бўлган футболчи 6 йилдан бери «Ливерпул» академиясида таҳсил олибб сўнг асосий таркибга қўшилди. Унинг ўйинлари кўплаб мутахассисларда катта қизиқш уйғотмоқда. Унинг ҳафталик маоши 56 500 евро бўлибб бу йилига 3 000 000 дегани!
Робертсон
2017-йилда 9 000 000 еврога ҳарид қилинган футболчи жароҳатланган Алберто Моренонинг ўрнини эгаллаши керак эди. Буни қарангки, шотландиялик футболчи Моренони асосий таркибдан сиқиб чиқарди ва жамоанинг ажралмас бўлагига айланди! Клопп Робертсоннинг маошини жамоадоши Трендники билан бир хил кўринишида бўлишини талаб қилган экан. У бу иши билан икки йигитчанинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашини кўзлаган бўлса, ажаб эмас!
Деян Ловрен, Жоэл Матип
Хорватиялик ҳимоячи 4 йилдан бери клуб шарафини ҳимёа қилиб келмоқда. У «Ливерпул» сафида 150 дан ошиқроқ учрашувларда иштирок этишга улгурди. Ловрен «Ливерпул»да ҳафтасига 101 000 евро маош олади. Унинг йиллик даромади эса 5 300 000 еврони ташкил этмоқда!
Виржил Ван Дейк
Дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси саналадиган Виржил бу мавсумни фантастик даражада ўтказмоқда! Унинг учун «Ливерпул» 85 000 000 евродан воз кечгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Голландиялик футболчи клубда энг кўп маош олувчилар орасида 3- поғонани забт этган ва унинг ҳафталик маоши 169 000 евро бўлиб, бу йилига 8 800 000 евро дегани! Унинг кўрсатаётган ўйини бундан ҳам кўпроғига лойиқ десак, адашмаган бўламиз.
Шердан Шакири, Жоржино Вейналдум
Клоппнинг заҳирадиги Жокер картаси саналадиган футболчи учун «Ливерпул» «Сток Сити» учун 15 000 000 евро тўлади ва футболчини ўз сафига қўшиб олди! Бир қарашда мантиқсиз кўринган ҳарид ўзини оқлади ва Шакири тобора  клубда ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда! Унинг маоши ҳафтасига 101 500 минг ва бу йилига 5 000 000 евро дегани!
Жордан Ҳендерсон, Фабино
Жамоа сардори бошқа клублардаги сардорларга нисбатан анчагина камтарона маош олишидан хабарингиз бўлмаса керак. Унинг йиллик маоши 6 000 000 евро бўлиб, қаҳрамонимиз ҳафтасига 113 000 евро маошни қўлга киритади.
Садио Мане
Сенегал терма жамаоси ҳужумчисининг маоши унинг майдондаги фойдаси билан солиштирганда жуда паст тўланадигандек кўриниши мумкин. Унинг ҳафталик даромади 101 000 еврони ташкил этади. Йилига 5 300 000 еврони қўлга киритадиган футболчи кўплаб ҳамкасбларининг сўзларига парво қилмаганча, ўз маошидан рози бўлиб тўп сурмоқда. Унинг трансфермаркетдаги нархи 100 миллионга яқинлашиб қолганини ҳисобга олсак, бу маош жуда ва жуда камдек туюлаверади. Сабаби, унинг жамоадоши Даниел Старидж йилига 7 000 000 еврони майдонга тушмаса ҳам қўлга киритмоқда! 

Роберто Фирмино
Бразилиялик футболчи клуб сафига бундан 4 йил илгари 41 миллион евро эвазига ўтган эди. Ўтган вақт мобайнида клубда ўз ўрнини топиб олган футболчининг маоши 203 000 евро бўлиб, йилига 10 500 минг еврони ташкил қилмоқда. Фирмино бу маошни қўлидан келганча оқлашга ҳаракат қилмоқда.
Муҳаммад Салаҳ
«Ливерпул»нинг бош юлдузи «Рома»дан 42 миллион еврога ҳарид қилинган бўлса, ҳозирда у 150 миллион атрофида баҳоланмоқда. Унинг маоши ҳам ўз имиджи сингари клубда энг баланди ҳисобланади. У бир йилда 12 000 000 евро ишлаб топади. Ҳафталик маоши эса, 226 000 евро бўлиб, футболчи бу пулни ортиғи билан ҳалоллаб олмоқда десак, адашмаган бўламиз!
Манба: Foot Bazza

14.05.2019, 23:14 200 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш