УЕФА ЕЧЛ финалида ишлайдиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди

УЕФА “Ливерпуль” – “Тоттенхэм” ўртасидаги Европа чемпионлар лигаси финал баҳсини бошқарадиган ҳакам номини эълон қилинди. 
 
Ҳал қилувчи учрашувни Дамир Скомина бошчилигидаги словениялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. 
Қанот ҳакамлари Юре Прапортник, Роберт Вулкан, тўртинчи рефери Антонио Матео Лаос. VAR хонасида Данни Маккели, Пол ван Бокел, Феликс Зваер, Марк Борш ишлайди. 
Эслатиб ўтамиз, Дамир Скомина Парижда бўлиб ўтган ПСЖ ҳамда “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида ишлаган эди. Баҳс 3:1 ҳисобида "қизил иблислар" ғалабаси билан якунланган.
Манба: uefa.com

14.05.2019, 23:06 46 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш