Англияда ёзги трансфер ойнасининг ёпилиш вақти ўзгармади

Англия Премьер-Лигаси ёзги трансфер ойнасининг ёпилиш санасини эълон қилди.
 
Қаторасига иккинчи марта трансфер ойнаси қисқа вақт давом этади ва 8 август куни, янги мавсум старт олишига 1 кун қолганида ёпилади.
Ички трансферлар учун ойна 16 майдан, халқаро трансферлар учун эса 11 июнь кунидан бошлаб очилади. Айнан шу куни ФИФАнинг трансферларни рўйхатга олувчи TMS тизими ишга тушади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ёзида АПЛда янги харид қилинган футболчиларни рўйхатдан ўтказишнинг охирги куни 9 август бўлган эди. Бунга қадар эса трансфер дарчаси анъанавий равишда 31 августда ёпилган. Бу эса кўплаб мураббийларнинг эътирозига сабаб бўлган эди. Уларнинг фикрича, мавсум бошланиб бўлганидан кейинги трансферлар тайёргарлик жараёнига салбий таъсир кўрсатар эди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.05.2019, 22:56 49 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш