Хитой клуби Бэйлга катта сумма таклиф қилди

"Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйл Хитойга йўл олиши мумкин, дея хабар беради Don Balon.
Манбага кўра, Хитойнинг ўз номини ошкор қилмаган клуби футболчи учун 120 милллион евро таклиф қилди, футболчининг ўзига йилига 30 млн евро маош ваъда қилинмоқда.
Аввалроқ, "Реал" уэльслик футболчини сотишга қарши эмаслиги, аммо унинг трансфер нархи ва йилига 20 млн евролик катта маоши харидорларни чўчитаётганлиги хабар қилинган эди.
"Тоттенҳэм" ва "Манчестер Юнайтед" клубларининг таклифлари 80 млн евродан ошмаган.

14.05.2019, 08:47 140 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш